Фиджитал спорт мусобақасининг республика турнирида иштирок этинг
🎉 Сизни фиджитал спорт мусобақасининг республика турнирида иштирок этишга таклиф қиламиз
✅ Ўзбекистон Фиджитал спорти федерацияси сизни жорий йилнинг 21-23 ноябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган баскетбол, футбол ва рақс йўналишлари бўйича республика спорт мусобақасида иштирок этиш учун ариза топширишга таклиф этади.
💥 Турнирда ҳар бир йўналиш бўйича 16 та жамоа иштирок этади, жумладан, 14 та жамоа – ҳудудий турнирлар ғолиблари ва қўшимча 2 та ариза топширган жамоалар.
⚡️Агар сизнинг жамоангиз юқори даражадаги тайёргарликни намойиш этишга ва жисмоний спортнинг ўзига хос форматида ўзини синаб кўришга тайёр бўлса, аризангизни кутамиз!
📱 Ариза топшириш ва иштирок этиш шартларига аниқлик киритиш учун: +998 977121220
📆 Ариза топширишнинг охирги муддати: 2024-йил 18-ноябрь спорт ривожининг янги босқичининг бир қисми бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг!