Фиджитал спорт ўйинларининг Республика босқичи якунига етди.
✅Фиджитал спорт ўйинларининг Республика босқичи якунига етди.
🌟Жорий йилнинг 21-23 ноябрь куни Тошкент вилояти Ангрен шахридаги Дукент Спорт соғломлаштириш базасида фиджитал спорт ўйинлари бўйича Ўзбекистон чемпионатиниг Республика босқичи бўлиб ўтди.
⚡️Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон фиджитал спорт Федерацияси бош котиби Э.Маҳмудов, Ўзбекистон фиджитал спорт Федерацияси раиси ўринбосари Ж.Акрамов, Ўзбекистон баскетбол федерацияси бош котиби Б.Миродилов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят спорт бошқармалари вакиллари иштирок этди.
⚽️Фиджитал футбол (ФИФА 24 Футбол 2х2) бўйича мусобақаларда 16 та жамоа иштирок этти ҳамда ғолибликларни қуйидаги жамоалар қўлга киритдилар:
1 ўрин - Навоий вилояти жамоаси
2 ўрин - Самарқанд вилояти жамоаси
3 ўрин - Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси
🏀 Фиджитал баскетбол бўйича мусобақаларда 16 та жамоа иштирок этти:
1 ўрин - Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси
2 ўрин - Самарқанд вилояти жамоаси
3 ўрин - Наманган вилояти жамоаси
💃Фиджитал-рақс (Just Dance) йўналиши бўйича 16 та жамоада 32 нафар спортчилар иштирок этти:
1 ўрин - Стелла Мкртичева ва Камила Салахатдинова
2 ўрин - Карина Исаева ва Дарья Шадрина
3 ўрин - Сабина Таджибаева ва Сабина Саттаровалар
🏆Мусобақа ғолиб ва совриндорлари федерация томонидан эсдалик совғалари, диплом, медал ва кубок билан тақдирланишди.
Шу билан бирга, мусобақада томошабинлар олқишига сазовор бўлган номинация соҳиблари ҳам эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
🔥Эслатиб ўтамиз, мусобақа ғолиблари ҳамда иштирокчилари орасидан кейинги йил БААда бўлиб ўтадиган "Келажак ўйинлари - 2025" мусобақасида иштирок этиш учун Ўзбекистон фиджитал терма жамоаси шакллантирилади.