Ўзбекистон делегацияси Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро фиджитал саммитида иштирок этти

Жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида Халқаро Фиджитал спорт федерацияси (Phygital International) томонидан ташкил этилган саммитда Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.
07.06.2024

Жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида Халқаро Фиджитал спорт федерацияси (Phygital International) томонидан ташкил этилган саммитда Ўзбекистон делегацияси иштирок этди. Саммитда Халқаро Фиджитал спорт федерацияси президенти Рене Фазел, “Пйҳгитал Интернатионал” халқаро ташкилоти директори Нис Ҳатт, Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган “Келажак ўйинлари” лойиҳаси раҳбари Игор Столяров ҳамда 75 дан ортиқ мамлакатлардан делегация аъзолари иштирок этди.

Саммитда Халқаро Фиджитал спорт федерацияси ташкилотига қўшимча равишда яна бир янги ташкилот World Phygital Community” (WPC) ташкил этилганлиги таъкидлаб ўтилди ҳамда 2025 йилги "Келажак ўйинлари - 2025" Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтиши эълон қилинди.

Шунингдек, самми доирасида Қазан шаҳрида бўлиб ўтган “Келажак ўйинлари” лойиҳаси раҳбари Игор Столяров бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтти ҳамда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.