Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган БРИКС ўйинларида Ўзбекистон Фиджитал Спорт Федерациясининг фиджитал-футбол ва фиджитал-баскетбол жамоалари 10 та жамоа орасида 4-ўринни эгаллашди.

БРИКС ўйинларида Ўзбекистон фиджитал-футбол ва фиджитал-баскетбол жамоалари 4-ўринни эгаллашди.
24.06.2024

2024 йилнинг 11 – 24 июнь саналарида Қозон шаҳрида (Россия) БРИКС ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли спорт мусобақасида Ўзбекистон Фиджитал спорт федерацияси делегацияси номидан фиджитал-баскетбол ва фиджитал-футбол спорт жамоалари иштирок этди.

Мазкур мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш ва юқори натижаларни қўлга киритиш мақсадида жорий йилнинг 7 – 9 июнь кунлари Беларуссиянинг Минск шаҳрида баскетбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари “Палова-Фидгетал” спорт мусобақаларида иштирок этди. Шу билан бирга, 10 – 12 июнь кунлари улар Беларус баскетбол федерацияси билан биргаликда йиғинларда қатнашишди.

 

БРИКСга аъзо мамлакатлар ўйинларида футбол бўйича миллий терма жамоа Абхазия, Россия, Куба, Эрон, Осетия, Қозоғистон, Ветнам, Бразилия, Беларуссия ва Венесуела терма жамоалари билан куч синашди. БРИКС ўйинларида илк бор иштирок этаётган фиджитал-футбол жамоаси ушбу мусобақада 4-ўринни эгаллади. Шунингдек, фиджитал-баскетбол жамоаси Куба, Арманистон, БАА, Беларус, Бразилия, Россия, Сербия, Абхазия ва Колумбия жамоаларига қарши 4-ўринни эгаллади.