Беларус Республикаси давлати билан фидгитал йўналишида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда
Халқаро алоқалар кенгаймоқда
13.06.2024
Жорий йилнинг 7-12 июнь кунлари Ўзбекистон Фиджитал Спорт Федерацияси ходимлари Беларус давлатига ташриф буюришди. Хизмат сафари давомида делегация аъзолари Белоруссия Республика олимпия спорт коллежи, “Минск” баскетбол клуби, Белоруссия Олимпия қўмитаси, Белоруссия олимпия спорт тиббиёти ва даволаш маркази ва Белоруссия баскетбол федерацияси фаолияти билан яқиндан танишиб, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш борасида бир қатор келишувларга эришилди.