Ажойиб янгилик 🔥🔥🔥 Биринчи маротаба фиджитал йўналишида ҳудудий босқич ва Республика босқичи мусобақалари бўлиб ўтади
Ажойиб янгилик🔥🔥🔥
Юртимизда фиджитал спорт турини ривожлантириш, келгусида нуфузли спорт мусобақаларига, жумладан, 2025 йилда БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган “Келажак ўйинлари – 2025”да иштирок этиш учун Ўзбекистон терма жамоаларига спортчиларни саралаб олиш ҳамда миллий терма жамоани шакллантириш мақсадида фиджитал-футбол (FIFA 24 Футбол 2х2), фиджитал- баскетбол (3х3 EA) ва фиджитал рақс (Just Dance) йўналишлари бўйича фиджитал йўналиши бўйича биринчи Республика чемпионатига старт берди.
Барчани ушбу мусобақаларнинг 1-минтақавий босқичида ўз жамоасини тузган ҳолда иштирок этишга таклиф қиламиз.
Ҳудудий босқич мусобақалари жорий йилнинг октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.
Иштирокчилар 15 ёш ва ундан ката бўлиши лозим. Иштирокчи жамоаларнинг максимал сони 16 та.
Ҳудудий босқич мусобақаларининг якуний натижасига кўра ғолиб жамоалар Республика Чемпионатида иштирок этади ва энг иқтидорли сараланган спортчилардан терма жамоа таркиби шакллантирилади.
Танлаб олинган терма жамолари аъзолари 2025 йил Бирлашган Араб Амирлигида бўлиб ўтадиган навбатдаги “Келажак ўйинлари-2025” спорт мусобақаларида иштирок этади.
Қўшимча саволлар бўйича 97 712-12-20 (телеграм) рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.