Мамлакатимизда фиджитал спорт тарғиботи амалга оширилмоқда.

фиджитал спорт тарғиботи
23.09.2024

Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб компьютерлаштириш даври ва спорт билан боғлиқ бўлган рақамлаштириш даври кечмоқда.
 

Жумладан, футбол, баскетбол, хоккей, велоспорт, стол тенниси ва ҳатто скейтборд спорт турлари ҳам фиджитал спорт кўринишига кўчиб ўтмоқда.
Федерациянинг спорт бўлими бошлиғи Х.Насруллаев жорий йилнинг 19-22 сентябрь кунлари Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятларида хизмат сафарида бўлиб қайтди.


✅ Хизмат сафари давомида юртимизда фиджитал спорт турини ривожлантириш, ҳудудларда мазкур спорт турини оммалаштириш учун мавжуд имкониятлар билан танишиш ҳамда  ҳудудий бошқармалар билан ҳамкорликда Фижитал спорт бўйича Ўзбекистон Чемпионатини ўтказиш ишларини амалга оширишни ташкил этиш бўйича вазифалар ижроси таъминланди. 

 

⛹️‍♂️ Жумладан Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятларининг мусобақа ўтказилиши режалаштирилган спорт мажмуалари ҳамда спорт - соғломлаштириш иншоотларида махаллий спорт бошқармалари вакиллари билан бирга Фиджитал спорт тадбирларини ўтказиш учун мослиги ва амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилди.


🎮 Келгусида фиджитал спорт ўйинларини тизимли равишда босқичма - босқич ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида жамоатчилик асосида ҳудудий вакиллар тайинланиб бирламчи алоқаларни ўрнатиш ишларини ташкил  этилди.
Бундан ташқари Бошқарма томонидан бириктирилган ҳудудий вакилларнинг вазифалари тушунтирилиб, келажакдаги режалар тўғрисида келишиб олинди.
Улар билан биргаликда ҳудудларнинг туман - шаҳар кесимида мавжуд IT марказлар, киберспорт клублари, йирик спорт мажмуалари ҳамда спорт - соғломлаштириш иншоотларида Фиджитал спорт тадбирларини ўтказиш учун мос иншоотлар имкониятини танланма асосида кўздан кечирилди ҳамда уларнинг рўйхати шакллантирилди. 

🏆 Эслатиб утамиз жорий йилнинг октябр ноябр ойларида мамлакатимизнинг барча худудларида Биринчи бор Фижитал спорт уйинлари булиб утади.