Беларуссиянинг Фидгитал спорт федерацияси билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Халқаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда
27.09.2024

📌Жорий йилнинг 26-27-сентябр кунлари фижитал спортни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик доирасида Беларуссия пойтахтига Ўзбекистон Фижитал спорт федерациясининг биринчи вице-президенти Жасур Анварович Акрамов ва Ўзбекистон Фижитал спорт федерацияси бош котиби Елбек Азимович Маҳмудовнинг Минск шаҳрига ташрифи амалга оширилди.

⚡️Ташриф доирасида делегация аъзолари Беларуссиянинг фижитал спорт федерацияси раиси Andrey Александрович Макаренко билан биргаликда Belarus Миллий Олимпия Қўмитасида учрашув ўтказишди.

 

➡️Шунингдек, Беларуссиянинг спорт вазирлигида вазир ўринбосари Александр Викентевич Дорохович билан ишчи учрашув бўлиб ўтди, унда фижитал спортни ривожлантириш бўйича ҳамкорликдаги ишлар муҳокама қилинди.

 

✅Ўзбекистон делегациясининг ташрифидан кўзланган мақсад Беларуссиянинг фижитал спорт инфратузилмаси билан яқиндан танишиш, ҳамкорликни муҳокама қилиш ва ҳамкорликда тадбирлар ўтказишдан иборат.