🔥 Ўзбекистон фиджитал спортда юқори натижаларни қайд этди!
🌍 Халқаро фиджитал ҳамжамиятининг жамоавий рейтинг жадвали эълон қилинди ва Ўзбекистон жамоаси ушбу рейтингда 11-ўринни эгаллади!
2024 йил давомида ўтказилган фиджитал спорт мусобақаларида Ўзбекистон жамоаси ўз балларини орттириб, халқаро майдонда ўзининг рақобатбардошлигини намойиш этди.
Йўналишлар бўйича натижалар:
⚽️ Фиджитал-футбол – 12-ўрин
🏀 Фиджитал-баскетбол – 9-ўрин
💃 Just Dance (Фиджитал рақс) – 8-ўрин
✅ Рейтингнинг асосий аҳамияти шундаки, 1 ва 2-ўринни қўлга киритган жамоалар – тўғридан-тўғри "Келажак ўйинлари – 2025" мусобақаларида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
3-26-ўринларни эгаллаган жамоалар эса халқаро квалификация ўйинларида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
🚀 Юртимизда фиджитал спортга бўлган эътибор тобора ортиб бормоқда ва Ўзбекистон фиджитал спорт федерацияси 2025 йилда қуйидаги мусобақаларни ташкил этишни режалаштирган:
🏆 Ўзбекистон Чемпионати ва Ўзбекистон Кубоги;
📍4 та Республика турнири;
🌍 БРИКС давлатлари спорт ўйинлари ва “Келажак ўйинлари – 2025”.
📢 Ўзбекистон жамоаси халқаро мусобақаларда иштирок этиш ва юқори натижаларга эришиш учун ҳаракатни давом эттиради