📢 Ўзбекистон Фиджитал-спорт федерацияси ва Жамоат хавфсизлиги университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди! 🤝🎮
📢 Ўзбекистон Фиджитал-спорт федерацияси ва Жамоат хавфсизлиги университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди! 🤝🎮
📅 12 февраль куни Ўзбекистон Фиджитал-спорт федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Тантанали маросимда Фиджитал- спорт федерацияси бош котиби Э. Махмудов ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғининг ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича ўринбосари И. Муракаев иштирок этишди.
🤝 Ушбу меморандум доирасида томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар:
✅ Ўзбекистонда фиджитал спорт турларини ривожлантириш
✅ Мутасадди кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш
✅ Қўшма тадбирлар ўтказиш (семинарлар, тренинглар, турнирлар, мусобақалар)
✅ Тажриба алмашиш ва академик ҳамкорликни кенгайтириш
Бу келишув фиджитал спорт ривожида янги босқич бўлиб, ёш спортчилар ва мутахассислар учун катта имкониятлар яратади! 🚀🏆
Фиджитал спорт – келажак спорти!