Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари ўртасида фиджитал спорт турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.
⚡️2025-йил 25-27 февраль кунлари Жамоат хавфсизлиги университетида иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ва “9 май - Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Ўзбекистон Фиджитал спорт федерацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари ўртасида фиджитал спорт турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.
🔥Мусобақалар Фиджитал футбол (FIFA 24 Футбол 2х2), фиджитал баскетбол (3х3 EA), лазертаг (тактик отиш) ҳамда дронлар беллашуви йўналишлари бўйича ўтказилди.
🌟3 кун давом этган мусобақада Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Чирчиқ олий танк-қўмондонлик билим юрти, Тошкент ахборо технологиялари университети, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий авиация институти, Ички Ишлар вазирлиги академияси ҳамда Қуролли Кучлар академиясидан жами 8 та жамоа иштирок этди.
🏅Мусобақа якуни бўйича қуйидаги жамоалар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди:
⚽️Фижитал футбол йўналишида:
🥇 Фавқулотда вазиятлар вазирлиги жамоаси;
🥈 Жамоат хавфсизлиги университети жамоаси;
🥉 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси жамоаси.
⛹️♀️Фижитал баскетбол йўналишида:
🥇 Жамоат хавфсизлиги университети жамоаси;
🥈Ички Ишлар вазирлиги академияси жамоаси;
🥉Тошкент ахборо технологиялари университети жамоаси.
Лазертаг (тактик отиш) йўналишида:
🥇Жамоат хавфсизлиги университети жамоаси;
🥈 Қуролли Кучлар академияси жамаоси;
🥉 Фавқулотда вазиятлар вазирлиги жамоаси.
Дронлар беллашувида:
🥇Тошкент ахборо технологиялари университети жамоаси;
🥈 Жамоат хавфсизлиги университети жамоаси;
🥉Қуролли Кучлар академияси жамоаси.
🏆Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари, диплом, медал ва кубок билан тақдирланишди.