Фиджитал спорт соҳасида халқаро ҳамкорлик!

Фиджитал спорт соҳасида халқаро ҳамкорлик!
04.03.2025

⚡️ Бугун, 4 март санасида Ўзбекистон Республикаси Фиджитал спорт федерацияси Бош котиби Э. Махмудов ва федерация раиси ўринбосари Ж. Акрамов Таиланднинг ESport федерацияси бош котиби Panupong Ongkhunarak билан учрашув ўтказди.

 

🌐 Фиджитал спорти жаҳон аренасида тобора аҳамият касб этаётган йўналишлардан бири бўлиб, унинг ривожи мамлакатлар ўртасида ҳамкорлик ва тажриба алмашишни талаб этади.

 

🤝 Шу нуқтайи назардан, ўтказилган учрашув доирасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, соҳани биргаликда ривожлантириш ва келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

💥 Шунингдек, учрашувда фиджитал спортини оммалаштириш, халқаро ҳамкорликни кучайтириш, икки мамлакат ўртасида ўзаро тажриба алмашиш имкониятлари ҳамда жаҳондаги замонавий тенденцияларни инобатга олган ҳолда соҳани янги босқичга олиб чиқиш хусусида фикр алмашилди.