Ўзбекистонда Фиджитал спортни ривожлантириш бўйича учрашув ташкил этилди

Ўзбекистонда Фиджитал спортни ривожлантириш бўйича учрашув ташкил этилди
14.03.2025

📅 Жорий йилнинг 13 март санасида Ўзбекистон Республикаси Фиджитал спорт федерацияси Бош котиби Эльбек Махмудов ва Тошкент шаҳридаги Пучон университети ректори Агриппина Шин ўртасида учрашув бўлиб ўтти.
 

🤝Учрашув давомида Фиджитал спорт соҳасида ҳамкорлик, болаларни спортга жалб этиш ва Фиджитал дастурларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ёшлар орасида Фиджитал спортни оммалаштиришга қаратилган қўшма лойиҳалар ва таълим ташаббуслари юзасидан фикр алмашдилар.