Янги ҳамкорлик – янги имкониятлар!
📢 Янги ҳамкорлик – янги имкониятлар!
⠀
📝Жорий йилнинг 16 апрель санасида Ўзбекистон Фиджитал спорт федерацияси ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўртасида муҳим Ҳамкорлик меморандуми имзоланди!
🎯 Ҳамкорликнинг асосий вазифалари:
🔹 Талаба-ёшларни замонавий фиджитал спорт турларига жалб қилиш;
🔹 Ижодкор ва рақобатбардош ёшлар салоҳиятини ривожлантириш;
🔹 Спортчилар ва геймерлар учун илҳом манбаи бўладиган тадбирларни ташкил этиш;
🔹 Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантиришни мақсад қилади.
🚀 Ҳамкорлик доирасида:
📌 Қўшма тадбирлар ташкил этилади;
📌 Фиджитал спорт турлари ривожлантирилади;
📌 Ёшлар Халқаро мусобақаларга тайёрланади.
🏆 Ушбу имзоланган меморандум доирасида талаба-ёшлар ўртасида дастлабки фиджитал спорт ўйинлари жорий йилнинг май-июнь ойларида 2 босқичда ўтказилиши келишиб олинди!