”Келажак ўйинлари – 2027” учун навбатдаги муҳим қадам!
”Келажак ўйинлари – 2027” учун навбатдаги муҳим қадам!
21.04.2025
🏟 Жорий йилнинг 16-18 апрель саналарида Тошкент шаҳрига Фиджитал Халқаро ташкилоти делегация аъзолари ташриф буюришди. Делегация аъзолари Ўзбекистоннинг 2027 йилги Келажак ўйинларига мезбонлик қилиш бўйича тақдим этган аризасини баҳолаш мақсадида ташриф буюриб, “Олимпия шаҳарчаси”, “Ҳумо Арена”, “Юнусобод спорт мажмуаси”, “CAEx кўргазмалар маркази” ва бошқа объектлар билан танишишди.
🤝 Ташриф якунида инспекцион гуруҳ ҳукумат ва ташкилотчилар томонидан кўрсатилган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирган ҳолда тайёргарлик даражаси катта таассурот қолдирганини маълум қилишди.
📅 “Келажак ўйинлари – 2027” мусобақасига мехбонлик қилувчи давлат май ойи охирида БААда эълон қилинади.