Жамоамиз – Ўзбекистон терма жамоаси – Қозонда, Татаристон Республикасида ўтаётган “Ислом мамлакатлари ўртасидаги 3х3 хоккей бўйича халқаро турнир”да иштирок этмоқда.

Жамоамиз – Ўзбекистон терма жамоаси – Қозонда, Татаристон Республикасида ўтаётган “Ислом мамлакатлари ўртасидаги 3х3 хоккей бўйича халқаро турнир”да иштирок этмоқда.
09.06.2025

✅ Қозонда 2025 йил 8–11 июнь кунлари “ОРХИС Кубоги” деб номланган ислом мамлакатлари ўртасидаги 3х3 хоккей бўйича халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.


🌏 Турнирда Баҳрайн, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ливан, Уммон, Ўзбекистон ва Татаристон терма жамоалари иштирок этмоқда.


💥 Беллашувлар “Татнефть Арена” муз майдонида ўтказилмоқда ҳамда турнирга “Ак Барс” хоккей клуби кўмак бермоқда. Турнир 3х3 форматида бўлиб, бу уни янада динамик ва томошабоп қилади.


🏆 Жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўйин ўтказишмоқда. 11 июнь куни финал учрашувлари бўлиб ўтади ва ғолиб ҳамда совриндор жамоалар аниқланади.