Мухим учрашув — «ОРХИС Кубоги»да!
Мухим учрашув — «ОРХИС Кубоги»да!
09.06.2025
✅ Ўзбекистон фижитал спорт федерацияси бош котиби Элбек Маҳмудов ислом мамлакатлари ўртасидаги халқаро турнир доирасида Жаҳон хоккей афсонаси, Россия хоккей федерацияси президенти Владислав Третьяк билан учрашув ўтказди.
🤝 Томонлар фижитал хоккей ва 3x3 йўналишини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари, шу жумладан, ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиш, болалар ва ўсмирлар йўналишини ривожлантириш ва қўшма турнирлар ўтказиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
⚡️ Учрашув якунларида афсонавий дарвозабон Ўзбекистон терма жамоасига «ОРХИС Кубоги» халқаро турнирида омад тилаб, республикада хоккейнинг улкан келажагига ишонч билдирди! 💪🔥
❄️ Хоккей — бу фақат спорт эмас. Бу мулоқот, дўстлик ва келажак авлодимиз учун янги уфқлар демакдир!