Ўзбекистон — “ОРХИС Кубоги”да A гуруҳида кумуш медал соҳиби!

Ўзбекистон — “ОРХИС Кубоги”да A гуруҳида кумуш медал соҳиби!
12.06.2025

✅ Ўзбекистоннинг хоккей бўйича терма жамоаси 8–11 июнь кунлари Қозон шаҳридаги “Татнефть Арена” муз саройида бўлиб ўтган ислом мамлакатлари ўртасидаги III Халқаро хоккей турнири — “ОРХИС Кубоги” доирасида А гуруҳи бўйича кумуш медални қўлга киритди.

🏒 Ҳал қилувчи баҳсда ўзбекистонлик хоккейчилар Ливан Республикаси жамоасига қарши майдонга тушиб, ишончли ва жадал ўйин намойиш этдилар.

🌍 Турнир 3х3 форматида ўтказилиб, унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ливан, Баҳрайн, Эрон, Уммон ва Россиянинг Тотористон Республикаси жамоаларидан иборат 8 та эркаклар ҳаваскор жамоалари иштирок этди.

📌 Мусобақа “Татнефть” компанияси томонидан, 2023 йилда Қозонда ташкил этилган Ислом мамлакатлари хоккейини ривожлантириш ташкилоти — ОРХИС кўмагида ўтказилди.

👏 Терма жамоамизни юксак натижа билан қутлаймиз! 🇺🇿