NAVAI клуби Ўзбекистон номидан халқаро майдонда!
📅 2025 йил 25–29 июль кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида Phygital Contenders: Abu Dhabi – Football саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда. Унда 21 та жамоа "Келажак ўйинлари – 2025" мусобақаларига йўлланма учун кураш олиб бормоқда.
Ўзбекистон шарафини NAVAI клуби E гуруҳида ҳимоя қилмоқда. Уларга рақиб сифатида АҚШ ва Кения жамоалари тўғри келган. Жамоалар ўртасидаги қуръа 24 июль куни ўтказилди ва бугун жамоамиз ўз мусобақасини бошлади.
⚽️ Мусобақа формати ўзига хос: дастлаб рақамли симуляторда футбол, сўнг мини-футбол майдонида реал ўйин. Ғолиб икки босқич натижалари бўйича аниқланади.
🔥 Жамоамиз дастлабки машғулотларни ўтказиб, мусобақага тўлиқ шай ҳолда тайёр турибди. Олдинда кескин баҳслар кутмоқда. Шундай пайтда мухлислар қўллаб-қуввати жуда муҳим!
📣 Янгиликлардан бохабар бўлинг ва NAVAI жамоасини қўллаб-қувватланг! Олға, Ўзбекистон!